Муслимахон Саидова халқаро мусобақада бронза медалини қўлга киритди

Муслимахон Саидова Ёқутистонда ўтказилган халқаро мусобақада спортнинг мас-рестлинг тури бўйича иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Хўжанд шаҳри раиси матбуот хизмати хабарига кўра, у мўғулистонлик рақибини мағлуб этди. Россиялик рақибининг лат ейиши туфайли Муслимахон мусобақакни давом этдира олмади, акс ҳолда олтин медал учун ҳаракат қилган бўларди.
Муслимахон Саидова Россия Федерацияси Бошқирдистон давлат тиббиёт университетининг 1-босқич талабаси.
Муслимахон Саидова Хўжанд шаҳри Навбаҳор маҳалласида яшаб Хўжанд шаҳар 13-сонли гимназия битирувчисидир. Келажакда у ўз юртига профессионал стоматолог бўлиб қайтиб, юрти, миллати учун хизмат қилади.