ДАВЛАТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН. Турсунзода шаҳридаги 130 километр маҳаллий қишлоқлараро йўллар таъмирланмоқда
Турсунзода шаҳар ҳокимияти ижроия органини кўмагида Турсунзода шаҳар автомобил йўлларини сақлаш давлат институти мутахассислари томонидан шаҳар марказидаги Садриддин Айний кўчасидаги йўлни асфалтлаш ишлари бошлаб юборилди.
Тожикистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 35-йиллигини муносиб нишонлаш бўйича чора-тадбирлар доирасида 45 та жойда 130 километр узунликдаги маҳаллий қишлоқлараро автомобил йўлларини таъмирлаш режалаштирилган. Биргина жорий йилнинг ўзида 2,6 километр йўл капитал, 21 километри таъмирланди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигини юқори савияда нишонлаш мақсадида Турсунзода шаҳрида тадбиркорлар, фаоллар ва аҳоли ҳамкорлигида 398 та турли объектлар қурилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг олти ойида 33 обект фойдаланишга топширилди, 21 километрдан ортиқ йўл таъмирдан чиқарилди.
Жорий йил охиригача яна 40 километр шаҳар йўллари, 100 километрдан ортиқ бошқа йўллар таъмирланади.