Хатлон вилоятидаги 2000 нафардан ортиқ таълим соҳаси ходимлари ва ўқитувчиларининг меҳнати муносиб баҳоланди
Хатлон вилоятининг шаҳар ва ноҳияларидаги 2 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ва таълим ходимларининг меҳнати таълим ходимлари касаба уюшмалари, Тожикистон Халқ Демократик Партияси, маҳаллий ҳокимликлар ва Хатлон вилояти таълим бошқармаси томонидан муносиб баҳоланди.
Ўқитувчилар меҳнатини қадрлаш Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирининг топшириғи билан амалга оширилиб, бир гуруҳ тажрибали ўқитувчилар ва соҳа ходимлари ҳамда республика миқёсидаги танлов ва олимпиадаларда муваффақият қозонган шахслар иштирок этдилар.
Шу билан бирга, шаҳар ва ноҳияларидан кўплаб ўқитувчилар ва маориф ходимлари «Тожикистон аълочиси» унвонлари, Фахрий ёрлиғи ва бошқа мукофотлар соҳиби бӯлдилар.
Соҳа мутахассислари таҳлилига кўра, ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш ва баҳолаш ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада ошган, тажрибали ўқитувчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.