Тожикистон шаҳарларида 5 та умумий ўрта таълим муассасасини қуриш бўйича грант шартномаси имзоланди

16 август куни Душанбе, Кўлоб, Бохтар, Хўжанд ва Турсунзода шаҳарларида 5 та умумий ўрта таълим муассасаси қурилиши бўйича Тожикистон Республикаси Маориф ва фан вазирлиги Раҳим Саидзода ва Евроосиё Барқарорлик ва тараққиёт жамғармаси лойиҳа блоки ижрочи директори Андрей Широков томонидан грант шартномаси имзоланди, Шартнома имзолаш чоғида қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш ва Тожикистон Республикасидаги 5 та таълим муассасасини зарур жиҳозлар билан таъминлашдан мақсад эканлиги таъкидланди. Айни пайтда мазкур иншоотда қурилиш ишлари давом эттирилиб, таълим муассасалари режа асосида жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.