Душанбеда Тожикистон ва Исроил муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди
17 август куни Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Хайриддин Усмонзода Исроил Давлати Ташқи ишлар вазирлиги Бош директори ўринбосари, Евроосиё ва Болқон мамлакатлари департаменти бошлиғи Симона Ҳалперин хоним билан учрашди.
Халперин хонимга Исроил Давлати Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё ва Кавказ департаменти директори Михал Хершковитс ва Исроил Давлатининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Зеавит Бен Ҳиллел ҳамроҳлик қилишди.
Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда Тожикистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик, сув-энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.