«Коня-2021»: 483 та медаллар жамланмасининг 343 таси ўз эгаларида
Бугун 18 август куни V Ислом бирдамлиги ўйинларининг сўнгги мусобақалари ҳамда ёпилиш маросими ташкил этилади.
Ўзига хос катта спорт байрамининг ёрқин кўриниши бўлган комплекс мусобақаларда 56 та давлатнинг 4 минг нафарга яқин спортчилари иштирок этди.
Бугун ўтадиган сўнгги мусобақалар кунида спортчилар каратэ, кикбоксинг, спорт гимнастикаси ва камондан отиш йўналишида V Ислом бирдамлиги ўйинларининг охирги 40 та медаллар жамланмаси учун майдонга чиқади.
Ортда қолган баҳслар якунига кўра, ўйинлар учун белгиланган 483 та медаллар жамланмасининг 343 комплекти ўз соҳибларини топди.
Кеча якунланган спорт турларидаги мусобақаларда вакилларимиз муносиб натижаларни қайд этди.