Маҳмадшариф Ҳақдод Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан учрашди

17 август куни Тожикистон Республикасининг Финляндия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маҳмадшариф Ҳақдод Минск шаҳрида Финляндия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Минна Мари Моруджарви билан учрашди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо ва иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Тожикистон ва Финляндия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Тожикистон Республикаси билан Финляндия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992-йил 22-февралда тикланган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президентининг 2020-йил 13-январдаги Фармони билан Маҳмадшариф Ҳақдод Тожикистон Республикасининг Беларус Республикасидаги, фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган эди. Айни пайтда Финландия Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.