Рамазон Раҳимзода Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди
2022-йил 18-август куни Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда Тожикистон Республика ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода иштирок этди.
Учрашувда ички ишлар вазирлари очиқ ва дўстона муҳитда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Йиғилиш иштирокчилари халқаро майдонда беқарорлик кучайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни аъзо давлатларнинг ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирликлари орқали янада мустаҳкамлашга чақирди.
Терроризм, экстремизм ва сепаратизмга, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, ШҲТ да тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни ҳимоя қилишда ҳамкорликни кенгайтириш устувор ва муҳим экани алоҳида таъкидланди.