Бугун оқшом дзюдо кураши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Нурали Эмомали ватанига қайтади
Бугун кечки соат 17:00 да тожикистонлик ёш полвон Нурали Эмомали 10-13 август кунлари Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг олтин медали билан ватанига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Унда Нурали Эмомали Тожикистон Республикаси номидан иштирок этиб, олтин медал ва жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Нурали Эмомали биринчи раундда италиялик спортчи – Валерио Акколига қарши ўз кучини синовдан ўтказган бўлса, баҳснинг иккинчи дақиқасидаёқ рақибнинг “ваза-ари”сидан фойдаланиб, уни охиригача ҳимоя қила олди ва ғалаба қозониш.
Нурали иккинчи даврада франциялик спортчи Максим Моунданга билан тўқнаш келди. Бу гал Нурали Эмомали профессионал “ваза-ари” анти-усулидан фойдаланган ҳолда ғолиб чиқди. Чорак финалда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони туркиялик рақиби – Муҳаммад Демирелни “де аши бараи” маҳоратли ўйини билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Ярим финалда Нурали Эмомали молдовалик Извореану Раду билан жанг қилди. Нурали Эмомали мусобақа аввалида рақибнинг “ваза-ари”сидан унумли фойдаланиш учун “де аши бараи” усулини қўллади ва тактик жиҳатдан яхшироқ ҳаракат қилишда давом этди.
Нурали финал баҳсида ўзбекистонлик полвон, ёшлар ўртасида амалдаги Осиё чемпиони Азизбек Ортиқов билан куч синашди. Спортчилар шиддатли кураш олиб боришди ва ниҳоят, мусобақанинг сўнгги 10 сониясида Нурали “коши гурума”ни чиройли ижро этиши билан рақибдан “ваза-ари” имтиёзини қўлга киритди, ҳужумнинг давомида эса, у рақибни “осаекоми” ҳолатида сақлаб қолди ва “иппон” баҳоси билан ғалаба қозонди.
Олтин медални қўлга киритган Нурали Эмомали 700 балл ва 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлди.
Тожикистон дзюдо кураши тарихида бу ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иккинчи олтин медалдир. Эслатиб ўтамиз, илк олтин медални 2019-йил октябрь ойида Марокашда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тожикистонлик курашчи Сомон Маҳмадбеков 73 килограмм вазнда қўлга киритган эди.