Бӯстон шаҳарида коррупциянинг жамиятдаги иқтисодий ва ижтимоий жарайонларга салбий таъсирига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Давлат ҳокимияти Бӯстон шаҳар ижро органи ҳамда Давлат молия назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Сўғд вилоятидаги ҳайъатининг қўшма тадбирлар режаси доирасида Бўстон шаҳри фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бўстон шаҳар раисиниг ўринбосари Хуршед Сатторзода, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Сўғд вилояти бўйича бошқармаси ходими Пайрав Умарзода, шаҳар ижро ҳокимияти органларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, дин арбоблари, таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла қўмиталари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Коррупция замонавий шароитда ички муаммодан халқаро муаммога айлангани таъкидланди. Коррупция бошқа глобал хавф-хатарлар қаторида глобал муаммолардан бирига айланиб, жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий жарайонига, инсоният мафкурасига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Коррупция аср вабоси сифатида танилган ва унга қарши курашиш ва қаршилик кўрсатиш масалалари доимо халқаро ташкилотлар, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бирламчи вазифалардан бири сифатида эътироф этилган.
Бугун Тожикистон дунёнинг бошқа давлатлари қатори барча саъй-ҳаракатларини коррупциянинг олдини олишга қаратмоқда.