Бокуда асал ярмаркаси

Озарбайжонда Қишлок хўжалиги вазирлиги ва Асаларичилар уюшмаси ҳамкорлигида 1-20 октябрь кунлари 22-Республика асаларичилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Trend”га вазирлик хабар берди.
Анжуман Боку шаҳрида ташкил этилади. Сотувга қўйиладиган асал сифатини назорат қилиш мамлакат Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги зиммасида.
Бу йил ярмаркада кўпи билан 250 нафар асаларичи тўпланади. Иштирок этиш учун тадбиркор электрон қишлоқ хўжалиги ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши зарур. Қоидага мувофиқ, ариза берувчида камида 40 та асалари оиласи бўлиши керак.
Маҳсулот омборга келиб тушгач, асалдан намуна олиниб, сифат текширилади. Натижа уч кундан кечиктирмай ташкилий қўмитага узатилади. Сифати стандартга жавоб бермайдиган маҳсулотни сотиш учун рухсат берилмайди.
ЎзА