Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Дўстона суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари мунтазам мулоқотни давом эттириб, Тожикистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатлар ва давлатлараро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатларини, шунингдек, стратегик ҳамкорлик доирасида уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Томонлар муҳим халқаро муаммолар ва минтақавий ҳамкорликнинг аниқ масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратган ҳолда минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Шу билан бирга, президентлар иш тартиби ва бўлажак кўп томонлама тадбирлар кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар.
Томонлар ушбу масалалар бўйича алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар ва икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.