Байденнинг таътил кунлари

АҚШ Президенти Жо Байден лавозимга келганидан бери 228 кунни таътилда ўтказди. Бу ҳақда республикачилар партиясининг миллий қўмитаси хабар берди.
“Бугун Байденнинг йил бошидан бери 93-таътил куни”.
Америка етакчиси 2021 йил 20 январда лавозимга киришди. Шундай қилиб, у 19 ой, яъни 580 кундан бери давлатни бошқариб келмоқда.
“CBS” телеканали мухбири Марк Ноллеранинг ҳисоб-китобига кўра, амалда етакчи Делавэр штатида 150 кун дам олган. Мухбир бу маълумотларни 17 август куни ўзининг ижтимоий тармоғида маълумот тарқатди.
Журналистнинг ёзишича, Американинг собиқ раҳбарлари Дональд Трамп – 132 кун, Барак Обама – 38 ва Жорж Буш – 100 кун бутун президентлик муддати давомида таътилда бўлишган.
Америка етакчилари ёзги таътилларини турли жойларда ўтказишади. Масалан, кичик Буш Техас марказидаги ранчосига борарди, Обама Атлантика океани Массачусетс қирғоғидаги Мартас-Винъярд оролида гольф ўйнаб ўтказарди. Трамп эса таътил кунлари Нью-Жерсидаги хусусий гольф клубида дам оларди.