Кўлоб шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг маъмурий биноси қурилмоқда

Хатлон вилояти Кўлоб шаҳрида 5 қаватли атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маъмурий биноси қурилмоқда, қурилиш ишлари 2023-йил сентябрь ойида якунланиши кутилмоқда.
Мазкур бино қурилишига тамал тошини қўйишда Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Ушбу бинода фойдаланишга топширилгач, ҳудудий бошқармаси ва Кўлоб шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолият кўрсатади.
Вилоят раҳбари мазкур цехларга ташрифи чоғида тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, аҳолини касб-ҳунарга кенг жалб этиш бўйича фойдали тавсиялар берди.