Нобель мукофоти соҳиби – Нью-Йорк университети профессори
Адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти соҳиби Воле Шойинка 2022 йил 1 сентябрдан Нью-Йорк университети Абу-Даби (NYUAD) факультетининг театр санъати бўйича профессори этиб тайинланди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги маълум қилди.
Нигериялик драматург, шоир ва ёзувчи Воле Шойинка 1986 йил адабиёт йўналишида Нобель мукофотини олган. Унинг маданият ва анъаналар, ижод ва куч, фаоллик ва бадиий жараёнга бағишланган 90 дан ортиқ асари бор. Шойинканинг 2021 йил нашр этилган “Ер юзидаги энг бахтли одамлар мамлакатидан йилномалар” номли сўнгги ижод маҳсули “Нью-Йорк Таймс” рўйхатида йилнинг энг яхши китоби, “Лос-Анжелес Таймс”да эса “элементларни бирлаштирган саёҳат” сифатида эътироф этилди.
Романлар ва автобиография ҳам ёзган ушбу адибнинг “Аке, Болалик йиллари” асари “болалар таржимаи ҳолининг мумтоз намунаси” дея таърифланган. Сўнгги асари асосида ишланган “Тонгда йўлга чиқишингиз керак” картинаси 2006 йилнинг энг яхши ҳужжатли фильмларидан бири сифатида эътироф этилган.
Кўп қиррали ижодкор – рассом, драматург, шоир, эссечи, мусиқачи, файласуф, ўқитувчи, инсон ҳуқуқи фаоли, жаҳон рассоми ва олими Шойинка NYUAD профессор-ўқитувчиси сифатида дунёнинг буюк мутафаккирларини жамиятга тўғридан-тўғри киришга таклиф қилди.
Шойинка шахси университетнинг Академик стратегияси ва Абу-Даби ҳамда БАА бўйича миссиясига мос келади. У олийгоҳнинг санъат соҳасидаги мавқеи ошиши, глобал муассаса сифатида ўсишида муҳим роль ўйнайди.
“Машҳур рассом, академик, фаол инсон, дунёнинг ҳақиқий фуқароси ва Нобель мукофоти совриндори Воле Шойинканинг ҳамжамиятимизга
қўшилгани катта шараф”, деди университет вице-канцлери Мариэт Вестерманн.
Адиб АҚШнинг Гарвард, Йель, Дьюк, Эмори ва Лойола Мэримаунт каби бошқа олий ўқув юртларида ҳам ишлаган.
Шойинканинг ёзувчи сифатида илк бор NYUADга 2020 йил, Африка тадқиқотлари, кино ва янги медиа, тарих, адабиёт ва ижод, театр дастурлари қўшма таклифи бўйича ташриф буюрган эди.
ЎзА