Суғд шаҳридаги “Хубжаминвест” масъулияти чекланган жамиятида янги ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди
Бобожон Ғофуров ноҳиясида жойлашган донни қайта ишлаш ва ун етиштириш билан шуғулланувчи “Хубжаминвест” масъулияти чекланган жамиятида янги ишлаб чиқариш линияси ишга туширилади. Бу ҳақда Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг мазкур корхонага ташрифи чоғида маълум қилинди.
“Хубжаминвест” ун ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири бўлиб, айни пайтда унинг омборларида зарур миқдорда ғалла сақланмоқда. Корхона раҳбарияти тўртинчи умуммиллий мақсад – мамлакатимизни жадал саноатлаштириш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ҳисса қўшишга қарор қилди.
Аҳолини ун билан таъминлашда корхонанинг ўрни катта бўлиб, ҳар куни юзлаб тонна ишлаб чиқарилган ун турли ҳудудларга, жумладан, Душанбе шаҳри, Хатлон вилояти, Бадахшон вилоятига жўнатилмоқда.
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, айни пайтда мамлакатимизда ун ва ғалла етарли даражада таъминланган бўлиб, бундай саноат корхоналари фаолияти ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш имконини бермоқда.
Вилоят раҳбари корхона раҳбариятига янги ишлаб чиқариш линиясини ўрнатиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича тавсиялар берди.