Тожикистонда “Тожикистон-Россия” халқаро сармоя форуми бўлиб ўтади
Куни кеча Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко билан учрашди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги бугунги ҳамкорликдан мамнунлик билдириб, Тожикистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилдилар.
Томонлар ўртасида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Россия делегациясини жорий йилнинг сентябрь ойида Тожикистон Республикасида бўлиб ўтадиган “Тожикистон-Россия” халқаро сармоявий форумида иштирок этишга таклиф қилди.