Япония Абэ дафн маросимига 1.8 миллион доллар сарфламоқчи
Япония ҳукумати суиқасд натижасида ҳалок бўлган собиқ Бош вазир Синдзо Абэнинг дафн маросимини ўтказиш учун 250 миллион иен, яъни, тахминан 1.8 миллион доллар сарфламоқчи. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Нашрга кўра, тегишли харажатнинг якуний миқдори 26 август куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида тасдиқланади. Маблағ тантанали маросим ўтказиладиган бинони ижарага олиш, шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш ва бошқа мақсадларга йўналтирилади
Ҳукумат дафн маросимига 6 400 га яқин одам келишини кутмоқда. Маҳаллий матбуот ёзишича, Франция Президенти Эммануэль Макрон, АҚШдан вице-президент Камала Харрис ва собиқ Президент Барак Обама, Жанубий Корея Бош вазири Хан Док Су, Германия собиқ канцлери Ангела Меркель, Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах табирда қатнашиш истагини билдирган.
Маросим 27 сентябрь куни Токиода, Император саройи яқинидаги Будокан аренасида ўтказилиши режалаштирилган.