Покистонда ёз ойларидаги сув тошқинлари оқибатида 900 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг ёз ойларида Покистонда муссон ёмғирлари сабаб юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 903 киши, хусусан, 326 нафар бола ҳалок бўлган. Минглаб одамлар бошпанасиз қолган, алоқа тармоқларидан узилган.
Бу ҳақда Покистоннинг иқлим ўзгариши бўйича вазири Шерри Реҳман «CNN» телеканалига маълум қилди, дейилади «Interfax.ru» хабарида.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида мамлакатдаги салкам 3 000 км йўл ва 129 та кўприк вайрон бўлган, 500 мингдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган. Талафoт оқибатларини бартараф қилиш учун Покистон ҳукумати халқаро инсонпарварлик ёрдамини сўраган, дейилади хабарда.
Ӯза.уз