Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон пойтахтимизнинг Шоҳмансур ноҳиясидаги 48 – ўрта таълим муассасасининг қўшимча биносини очди
31 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий Мажлиси Раиси, Душанбе шаҳрираиси, муҳтарам Рустам Эмомали Шоҳмансур нозиясидаги 48-сон умумий ўрта таълим муассасасининг қўшимча биносини фойдаланишга топширди.
Мазкур иншоот Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирлари доирасида, янги ўқув йили бошланиши арафасида, Тожикистон Республика Президенти Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириқлари асосида барпо этилди.
Мамлакатимиз пойтахтининг бунёдкорлик ташаббуслари доирасида 1 минг 280 ўқувчига мўлжалланган янги барпо этилган муассаса қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон мазкур муассасадаги таълим шароитлари билан танишар экан, таълим соҳаси мутасаддилари ва педагогик жамоалар зиммасига ўқувчиларнинг илмий тайёргарлиги йўлида яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишни топширди.
Ушбу ўқув биноси 4 қават ва ертўладан иборат бўлиб, 31 та тўлиқ жиҳозланган очиқ синф хоналарига эга. Меҳнат ва мусиқа таълими учун кенг ва замонавий ўқув хоналари, кимё ва физика лабораториялари, чет тиллари ва компютерларни ўрганиш кабинетлари, биология, ҳарбий мудофаа тайёргарлиги ва лингвистика кабинетлари янги ўқув биноси асосини ташкил этади, барча хоналар замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган.
48-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг қўшимча биносида, шунингдек, 200 ўринли жисмоний машғулотлар учун энг қулай шарт-шароитларга эга спорт зали, 390 ўринли кенг ва замонавий мажлислар зали, 220 ўринли ошхона, мактаб кутубхонаси мавжуд. Тўрт ярим мингдан ортиқ китоблар тўплами ва электрон кутубхона билан глобал интернет тармоғига уланган.
Ўқув маскани юқори сифатли қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, замонавий дизайн ва шаклда, янги таълим стандартларига мос, талабаларнинг илмий изланишлари учун қулай бунёд этилди.
Қўшимча ўқув биноси буюртмачиси Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳар ижроия органи “Бош қурилиш бошқармаси” давлат муассасаси ва “Мир-Соз” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, қурилиш вақтида унда 300 дан ортиқ қурувчилар иш билан таъминланган.
Муҳтарам миллат пешвоси Эмомали Раҳмон мазкур муассасага ташрифи чоғида бунёдкорлик ишлари сифатини юқори баҳолаб, Тожикистон Республикаси ҳукумати сиёсатида таълим соҳаси муносиб ўрин эгаллаганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, навқирон авлоддан фақат мавжуд имкониятлардан мақсадли фойдаланиш, заминнинг янада обод бўлишига интилиши талаб этилади.
Айтиш жоизки, Душанбе шаҳри Шоҳмансур ноҳиясидаги 48-сонли умумий ўрта таълим муассасаси 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда 4 мингга яқин ўқувчи таҳсил олади.
Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг курсатма ва йўл-йўриқлари натижасида қўшимча ўқув биноси фойдаланишга топширилиб, мазкур мактабда илм-фан билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароит яратилиб, атрофдаги аҳолининг бу муаммолари ҳал этилди.