Шараф Шерализода Стокголмдаги Жаҳон сув ҳафталигининг очилиш маросимида иштирок этди
29 август куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шараф Шерализода “Сув қадри” номли Жаҳон сув ҳафталигининг очилиш маросимида иштирок этди.
Ушбу конференция глобал сув муаммоларини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, 1992 йилдан бери ҳар йили Стокголм халқаро сув институти томонидан бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда.
2022 йилги Жаҳон сув ҳафталиги Швециянинг Стокголм шаҳрида 23 август куни бошланганди ва 1 сентябргача давом этади. Тадбирда сувнинг инсон ва тараққиёт учун қадри, табиат ва иқлим ўзгариши учун сувнинг аҳамияти, молиявий-иқтисодий аҳамияти каби учта асосий масалага эътибор қаратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020-йил 21-декабр куни БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 75-сессиясида Тожикистоннинг “Сув устувор тараққиёт учун ” халқаро ҳаракат ўн йиллиги мақсадларини ўрта муддатли комплекс кўриб чиқиш бўйича БМТ конференцияси” номли резолюция лойиҳасини маъқуллаган эди. БМТга аъзо 190 та давлатнинг маъқуллаши ва ҳаммуаллифлиги билан қабул қилинди. Қарорга кўра, БМТнинг сув конференцияси-2023 2023-йилнинг 22-24-март кунлари Ню-Йорк шаҳрида Тожикистон ва Нидерландия мезбонлигида бўлиб ўтади. Ушбу йиғилиш 1977 йилда Мар-дел-Плата шаҳрида бўлиб ўтган Олий даражадаги сув конференциясидан кейин бундай даражадаги биринчи БМТ сув конференцияси ҳисобланади.