Данғарада Туркиянинг Хатлон вилояти ва Куния шаҳри тадбиркорларининг минтақавий форуми ва учрашуви бўлиб ўтади
Тожикистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ва тижорат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш доирасида 4-сентябрь куни Туркия Савдо-саноат палатаси раҳбари бошчилигида Туркиянинг ишбилармон доираларидан иборат катта делегация Тожикистонга ташриф буюради.
Туркия делегациясининг Тожикистонга ташрифидан мақсад Тожикистон ва Туркиянинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 11-йиғилиши доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Туркия делегацияси Саноат ва янги технологиялар, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирликлари, Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Республика Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва вакиллари ҳамда Кўлоб шаҳар раиси билан учрашади.