Душанбеда Ташқи ишлар вазирлиги кубоги учун мини-футбол мусобақаси бошланди
1-сентябрь куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва пойтахт дипломатик корпуси жамоалари ўртасида Ташқи ишлар вазирлиги кубогини қўлга киритиш учун мини-футбол бўйича мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дастлаб Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарҳод Салим мусобақани очиб, иштирокчиларни табриклади. Шундан сўнг мини-футбол жамоалари ўртасидаги икки гуруҳда турнирнинг дастлабки ўйинлари бошланди.
Ушбу мусобақада Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Туркманистон, Эрон элчихоналари жамоалари ҳамда халқаро ташкилотлар жамоалари ҳамда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки жамоаси иштирок этмоқда.
Мусобақа 1-4 сентябргача давом этади.