Тожикистон ва Қувайт ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди
Тожикистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода 4-сентябрь куни Қувайт ташқи ишлар вазирининг ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Ҳамад Сулаймон ал-Мишъон билан учрашди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 9-22 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Қувайтнинг иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 3-мажлиси бўлиб ўтади.
20 сентябрь куни мазкур учрашув доирасида Тожикистон ва Қувайт тадбиркорлари форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Шу куни ташриф буюрувчилар тожик халқининг тарихи ва маданияти билан яқиндан танишиш мақсадида Тожикистон Миллий музейига ҳам ташриф буюришади.