Қозоғистонда рўй берган ўрмон ёнғинларининг эҳтимолий сабаблари маълум қилинди
Қозоғистон шимолида Қостанай вилоятида рўй берган ўрмон ёнғинларига инсон омили сабаб бўлган бўлиши мумкин, шу билан бирга, тергов жамоаси барча версияларни кўриб чиқмоқда, деб баёнот берди республика фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин.
Ўтган жума куни Қозоғистоннинг шимолида ўрмон ёнғинлари келиб чиққан, шанба куни ёнғин яқин атрофда жойлашган қишлоқларга ҳам тарқалган. Натижада 1 минг саккиз юз 41 киши хавфсиз жойга кўчирилган. 100 дан ортиқ турар-жой зиён кўрган. Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳат олган. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин майдони 43 минг гектарга етган.
Айни пайтда ёнғин тўлиқ бартараф этилди, дейилмоқда хабарда.