АҚШнинг Сиэтл шаҳри яқинида бортида тўққиз нафар йўловчиси билан самолёт океанга қулаб тушган
«АҚШ соҳил қўриқчилари Мьютини-Бэй шаҳри яқинида бортида тўққиз нафар йўловчиси бўлган гидропланнинг ҳалокатга учрагани ҳақида хабар олгандан кейин воқеа жойига жўнаб кетди», – дейилади матбуот хабарномада.
Қутқарувчилар ҳозирча бир кишининг жасадини топишган. Қолган йўловчилар қидирилмоқда. Хабарда йўловчилардан бири ёш бола экани айтилмоқда.
Ӯза. Уз