Сирожиддин Муҳриддин ва Сергей Лавров Россия президентининг Тожикистонга расмий ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
5 сентябрь куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, икки давлат ӯртасида дипломатик алоқлоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан расмий ташриф билан бўлди.
Учрашувда Тожикистон ва Россия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Тожикистон ва Россия ўртасидаги сиёсий, савдо, иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Вазирлар савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланишини ижобий баҳолаб, 2022-йил 15-сентябрь куни Душанбе шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Тожикистон-Россия” инвестиция форумига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда гуманитар ҳамкорлик ва миграцияга оид қатор масалалар муҳокама қилинди. Россия томони Тожикистонда рус тилини ҳимоя қилиш ва ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади ва 2022-йил октябрь ойида Россияда Тожикистон маданияти кунларини ўтказишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Вазирлар миграция билан боғлиқ барча долзарб масалаларни зудлик билан ҳал этиш ва икки давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ниятида бўлган фуқаролар салоҳиятини ривожлантиришда икки давлатнинг тегишли тузилмаларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олдилар.
Учрашувда Тожикистон ва Россия ўртасидаги хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, Афғонистондаги мавжуд вазиятга эътибор қаратилди.