Тожикистон ва Россия мустақил касаба уюшмалари федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

6 сентябрь куни Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ҳамкорлик меморандуми Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Маликшо Неъматзоданинг Россия Федерациясига амалий ташрифи доирасида имзоланди.
Учрашувда Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси раиси Михаил Шмаков томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг боришидан мамнун бўлган томонлар ушбу жараённи кенгайтириш мақсадида аввал келишилган ҳамкорлик меморандумини имзолашни ўз вақтида, деб ҳисобладилар.
Имзоланган меморандум кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, амалий ташриф доирасида Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари федерацияси раиси Маликшо Неъматзода Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Касаба уюшмалари умумий конфедерацияси Бош котиби Владимир Шербаков билан амалий учрашув ўтказди. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Маликшо Неъматзода Мустақил давлатлар Ҳамдўстлик давлатлари касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Умумий касаба уюшмалари конфедерациясининг 30 йиллик кумуш кўкрак нишони” билан тақдирланди.