Раймундус Кароблис Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланди

6 сентябр куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусейнзода Европа Иттифоқининг Тожикистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланган Раймундус Кароблиснинг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Миссиянинг янги раҳбарини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Тожикистон Республикасидаги дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.