Умед Бобозода Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтларининг Полшада бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувида иштирок этди

Тожикистон Республикасидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Умед Бобозода Полша Республикасининг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган ЙХҲТ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий институтларининг юқори даражадаги мажлисида иштирок этди.
Мазкур йиғилишда Марказий Осиё омбудсманлари ҳам иштирок этиб, ЙХҲТга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари ўртасидаги ҳамкорлик, улар фаолиятининг Париж тамойилларига мувофиқлиги, ушбу институтларни аккредитациядан ўтказиш, COVID-19 пандемияси давридаги фаолияти ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.
Учрашув асосида Умед Бобозода, шунингдек, ЕХҲТ минтақасининг бир қатор омбудсманлари билан икки томонлама учрашув ўтказди ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва ҳимоя қилиш борасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида сўз юритди.
Эслатиб ўтамиз, COVID-19 пандемиясидан сўнг бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий етакчиларининг шахсан биринчи учрашувидир.