Тожикистон ташќи ишлар вазири Риёз шањрида ќатор учрашувлар ўтказди

Кеча Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Саудия Арабистонининг Риёз шаҳрида бир ќатор форс кўрфази Араб давлатлари ташқи ишлар вазирларидан билан учрашди.
Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ќатар давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Муњаммад бин Абдураҳмон Оли Соний билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Шаҳзода Файсал бин Фарҳан Оли Сауд билан учрашуви чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Кувайт давлати ташқи ишлар вазири доктор Ањмад Носир Ал-Муњаммад Ал-Сабоҳ ва Уммон Қироллиги ташқи ишлар вазири Бадр ибн Њамд Ал Бусаидий билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Саудия Арабистонининг Риёзе шаҳрида форс кўрфази Араб давлатлари ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг биринчи қўшма Мажлиси бўлиб ўтди.
Учрашув якунида қўшма баёнот, шунингдек 2023-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик бўйича йўл харитаси қабул қилинди.