Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муњтарам Эмомали Рањмон Тожикистон Республикаси давлат мустаќиллигининг 31 йиллиги муносабати билан юртимимз ањолиси ва хориждаги ватандошларимизни табриклади.
– Азиз ватандошлар!
31 ёшга тўлган Тожикистоннинг давлат мустақиллиги қадимий тожик миллати ҳаётида туб бурулиш ясаган тарихий воқеа бўлиб, халқимиз ушбу ҳаётий ҳодиса туфайли ўз давлати ва миллатининг келажак тақдирини ўз қўлига олди.
Ушбу муқаддас ва улуѓ байрам муносабати билан Тожикистоннинг барча шарафли халқини ва хориждаги ватандошларимизни муборакбод этаман.
Давлат мустақиллиги халқимизга ўз давлат байроғи остида бирлашиш, кўплаб оғир ва машаққатли қийинчилик ва тўсиқларни машаққатли меҳнат билан енгиб ўтиш, севимли юртини барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичига олиб чиқиш учун ўзига хос тарихий имконият яратди.
Айнан мамлакат аҳолисининг фидокорона ва ватанпарварлик меҳнати натижасида янги тожиклар давлатига демократик, ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий давлат сифатида асос солинди, мамлакатимиз жаҳон саҳнасида тан олинди ва энг муҳими, мамлакатимизни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилди, жамиятнинг барча соҳалари ва аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшиланди.
Мустақиллик йилларида инқироз омиллари ва турли халқаро жараёнларнинг салбий таъсирига қарамай, мамлакатнинг барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши таъминланди, – дейилади Давлат рањбари табригида.
Шунингдек, Тожикистон Президенти табригида шундай сўзлар бор:
Азиз юртдошларимга мурожаат қилиб, азиз Ватанимиз – жаннатмакон Тожикистонни жону дилимиз билан севишимиз кераклигини таъкидлайман, чунки муқаддас, азиз заминнинг ҳар қаричи, зилол сувлари, унинг улуғвор тоғлари хонадонларимиз учун ризқ-рўз, меҳр-оқибат ва барака манбаидир ва бу Ватаннинг эзгу номи бизнинг шарафимиз ва юруѓ юзимизнинг рамзидир.
Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан яна бир бор мамлакатимизнинг барча шарафли аҳолисини, хорижлик юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман, – дейилади табрик сўнгида.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 1991 йилнинг 9 сентябрда мустаќилликка эришган.