Озарбайжон парламенти юқори палатаси раиси Тожикистон миллий музейида
11-сентябр куни Душанбе шаҳрида расмий ташриф билан бўлган Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Соҳиба Ғаффорова ва ушбу мамлакат парламент делегацияси Тожикистон миллий музейга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий музейнинг «Facebook» даги саҳифаси хабар берди.
Манбага кўра, меҳмонларни Тожикистон Миллий фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий, Тожикистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Давлат Сафар, “Миллий музей” давлат муассасаси директори Иброҳимзода Зафаршо ва бошқалар кутиб олдилар ва масъул шахслар иштирок этиб, уларга музей бўйлаб экскурсия уюштирилди.
Бундан ташқари, меҳмонлар “Тожикистон – олтин дарёлар мамлакати” кўргазмасига ташриф буюришди, ушбу кўргазма экспонатлари тожик халқининг 6 минг йилдан ортиқ тарихини акс эттиради.
Музей билан танишувдан сўнг Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Спикери Соҳиба Ғаффорова Миллий музейнинг кўргазма залларига ташриф буюришдан мамнунлигини билдирди ва анъанага кўра музей таассуротлари китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
Якунда эҳтиром рамзи сифатида томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини топширдилар.