Хатлон вилояти делегацияси Туркияга жўнаб кетди
2022-йилнинг 11-18-сентябрь кунлари Хатлон вилоят раиси Қурбон Ҳакимзода бошчилигида Хатлон вилояти ҳукумати ва ишбилармонлар делегацияси минтақалар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида Туркия Республикасида бўлади. Учрашувлар Газиантеп, Қаҳраманмараш, Бурса ва Истанбул шаҳарларида бӯлиб ӯтади. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси расмий сайтига асосланиб, “Овози тожик ” радиоси мухбири Мирсаиди Хайрулло маълум қилди.
Иш сафари давомида Хатлон вилояти делегацияси саноат корхоналари, жумладан, тўқимачилик, гиламдўзлик, пойабзал ишлаб чиқариш, мебель ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва турли хомашёларни қайта ишлаш корхоналарида бўлиб, келажакда саноат зоналарини ташкил этиш борасида Туркия тажрибасини ўрганади.
Ушбу ташриф доирасида юқорида қайд этилган вилоятлар раҳбарияти билан учрашувлар, шунингдек, Қаҳраманмараш ва Истанбул шаҳарларида, Газиантеп ва Бурса, Минтақалараро Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Тожикистоннинг Хатлон вилояти ва Туркия вилоятлари бизнес-форумида тожик ва турк компаниялари ўртасида B2B шаклида ишбилармонлик учрашувлари ўтказилиши кӯзда тутилган.