Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл III га табрик йўллади
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Перезиденти муњтарам Эмомали Рањмон Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ќирол Карл III Жаноби Олийларига табрик йўллади ва қуйидагиларни таъкидлайди:
“Жаноби олийлари,
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ишларига раҳбарлик қилаётганингиз муносабати билан Сизга самимий табриклар ва эзгу тилакларимни билдиришдан катта шарафдаман.
Сизга мустаҳкам соғлиқ ва ўз зиммангизга олган масъулиятли вазифаларни бажаришда тобора ортиб бораётган муваффақиятлар, Буюк Британия ва унинг халқига тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ва доимий фаровонлик тилайман.
Буюк Британия Тожикистон Республикаси мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олди ва жорий йил бошида биз мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонладик.
Биз ушбу давр мобайнида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан мамнунмиз ва Тожикистон томони унинг ўзаро манфаатли барча соҳаларда янада мустаҳкамланишидан доимо манфаатдор.
Дўстлик ва ўзаро англашув, ўзаро ҳурмат ва ҳар икки томоннинг ҳақиқий манфаатларига мос келадиган доимий ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар билан мамлакатларимиз ўртасидаги конструктив шериклик янада кенгайиб боришига умид билдираман.
Њурмат ила, Жаноби Олийлари, бизнинг самимий ҳурматимизни қабул қилинг”.