Тожикистон Мустақиллигини хорижда нишонлаш
Тожикистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Тожикистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида тантанали тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар чоғида хорижий муассасалар раҳбарлари мустақиллик даврида мамлакатимиз эришган салмоқли ютуқларни эслаб, мустақил, ҳуқуқий, дунёвий, демократик Тожикистонни барпо этишда давлат раҳбариятининг қўшган қимматли ҳиссасини ҳамда мамлакатимизнинг бу борадаги ўрни ортиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.
2022-йил 7-сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчихонаси Тожикистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказади.
2022-йил 8-сентябрь куни Тожикистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан Тожикистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги томонидан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
2022-йил 9-сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси томонидан Тожикистон Республикасининг Давлат мустақиллиги куни ҳамда Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги тантанали равишда нишонланди.
2022-йил 9-сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасида Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
2022-йил 9-сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги элчихонасида Тожикистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31-йиллигига бағишланган оммавий ахборот воситалари мухбирлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Шунингдек, Тожикистон Республикасининг давлат мустақиллигини нишонлаш мақсадида хорижий давлатларнинг (Туркия ва Россия) бир қанча бино ва иншоотларида Тожикистон байроғи ўрнатилди.