«Тожикфильм» давлат муассасаси директори Маҳмадсаид Шоҳиён: Тожикистонлик томошабинлар ўзбек киносини жуда яхши кўрад
“ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари” ва «ШҲТ мамлакатлари кинофоруми»нинг очилиш маросимида «Тожикфильм» давлат муассасаси директори Маҳмадсаид Шоҳиён табрик сўзи билан чиқиш қилди. У Тожикистон ва Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳаси, “Жомий ва Навоий” тарихий фильми ҳақида маълумот берди ва жорий йилнинг март ойида Тожикистонда «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтгани, унда «101 рейс» фильми намойиш этилгани, фильм тожикистонлик барча томошабинларга бирдек манзур бўлгани ҳақида гапириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 40 та мамлакатидан, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан 500 дан ортиқ киноижодкорлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этил ади.