ТEЗКОР ХАБАР! Бу ҳақда Тожикистон Республикаси чегара қўшинлари матбуот маркази хабар бермоқда

Тожикистон 2022-йил 16-сентябрь соат 11:10 га қадар Тожикистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси давлат чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижа бермади, чунки қирғиз томони қуролли можароларни давом эттирмоқда ва муаммони ҳал қилишдан бош тортмоқда.
“Қирғизистон ҳарбийлари Тожикистон Республикасининг бир томонлама ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувига икки марта жавоб бериб, аҳоли пунктлари томонига барча турдаги қуроллардан интенсив ўқ узди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Қирғизистон томони ҳеч қандай реал асосга эга бўлмаган интернет тармоқлари орқали можаронинг давом этишида Тожикистон Республикасини айблашга уринмоқда. Улар гижгижлаш йўли билан қирғиз оммавий ахборот воситаларида кўринмас қора формада соқолли жангчилар қўлланилгани ҳақидаги хабарни тарқатишди, бу ҳақиқатдан йироқ. Айнан қирғиз ҳарбийлари махсус бўлинмалардан фойдаланмоқда, бу исботланган факт.
Қирғизистон томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган провокацион маълумотлар икки давлат давлат чегарасидаги вазиятни мураккаблаштиришга қаратилган.
Тожикистон чегарадаги можарони музокаралар ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлган ва бу позицияда собит бўлиб келмоқда.