Миллат пешвоси ШҲТ саммитида иштирок этди
16 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислиги доирасида тор ва кенг доирада бўлиб ўтган тадбирда ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари-Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, ШҲТ да кузатувчи давлатлар раҳбарлари- Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саид Иброҳим Раисий, Мўғулистон Республикаси Президенти Ухнагийн Хурелсух, меҳмон давлатлар раҳбарлари – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамадов, Туркия Президенти Режеб Таййип Эрдоган, ШҲТнинг доимий муассасалари раҳбарлари – ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ва Аксилтеррор тузилмаси Ижроия комитети директори Руслан Мирзоев, шунингдек, бир қатор минтақавий ва халқаро ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЭСКАТО, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташщкилоти, Осиёда њамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш њамда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи рањбарлари иштирок этишди.