ҚИРҒИЗИСТОННИНГ АГРEССИВ ХУЖУМИ. Тожикистоннинг Исфара шаҳридаги Ворух қишлоқ фуқаролар йиғинига йўл очилди

18-сентябрь куни “Гулистон” чегара пунктида ўтказилган Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви натижасида Тожикистон Республикаси Исфара шаҳрининг Ворух қишлоғига олиб борувчи йўл очилди.
Учрашувда томонлар мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш зарурлигини яна бир бор таъкидладилар.
Шу билан бирга, ўт очишни тўхтатиш шартларига риоя қилиш ва чегарадаги можаролар оқибатларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш муҳим деб топилди.
Ишчи гуруҳлар йўлларни ҳаракатланиш учун очиш ва ҳаракатни таъминлаш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.