Қозоғистон пойтахти номини Остона, деб ўзгартириш тўғрисидаги фармон кучга кирди

Қозоғистон Президенти Косим-Жомарт Токаевнинг республика пойтахти Остона, деб қайта номлаш тўғрисидаги фармони душанба куни “Казахстанская правда” расмий газетасида эълон қилинганидан сўнг кучга кирди.
Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон шаҳри номини Остона, деб ўзгартириш тўғрисидаги фармони19 сентябрь куни роппа-роса ярим тунда эълон қилинди. У расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Газетада Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун ҳам эълон қилинди.
17 сентябрь куни Токаев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди, унга кўра, Остонанинг собиқ ном Қозоғистон пойтахтига қайтарилганди.
Бундан ташқари, Асосий қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат раҳбарининг ваколат муддати қайта сайланиш ҳуқуқисиз етти йиллик муддат билан чекланди.
1997 йилда биринчи Президент Назарбоев ташаббуси билан пойтахт Олмаотадан Ақмала шаҳрига кўчирилади, бир йилдан кейин Остона номига ўзгартирилади. 2019 йилнинг 23 март куни давлат раҳбари Токаев пойтахт номини Нур-Султон, деб номлаш фармонини қабул қилади.