Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Куни кеча “Гулистон” чегара пунктида Тожикистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов ва Қирғизистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг чегарадош ҳудудларида барқарорликни таъминлаш масаласини муҳокама қилиб, ўт очишни тўхтатиш режимига мажбурий риоя этилишини таъкидладилар.
Чегарадошлар хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш зарурлиги таъкидланди.