Тожикистон ва Ўзбекистон Мустақил касаба уюшмалари федерацияси раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
20 сентябрь куни Тошкентда Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Маликшо Неъматзода Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилло Рафиқов билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерациясига таяниб, “Овози тожик ” хабар бермоқда.
Суҳбат аввалида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини ҳамда икки дўст давлат касаба уюшмалари федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар ва мамнунлик билдирдилар.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси, айни пайтда Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари кенгаши Бош котиби вазифасини ҳам ўз зиммасига олган Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибига доир маълумотларни тақдим этди.
Учрашувда Маликшо Неъматзода ўзбекистонлик ҳамкасбига Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган сўнгги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Ушбу учрашув Марказий Осиё касаба уюшмалари кенгашининг иккинчи сессияси доирасида бўлиб ўтди.