Нега Жаппаров БМТ минбаридан ёлғон гапирди?!
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жаппаров 20-сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида 14-17-сентябрь кунлари Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида рўй берган можароларни муҳокама қилди. Жапаров киноя билан дунёга “Тожикистон Қирғизистонга ҳужум қилди”, деб ёлғон гапирди ва буни “тажовуз” деб атади. Ён мамлакатнинг биринчи раҳбарининг бу баёноти улар тинчлик тарафдори эмасликларининг исботи бўлса-да, энди улар бошқа томонни айблашмоқда ва бундан кейинги ҳужумлар учун асос қилмоқчи.
Жапаров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида ўтган йилнинг июн ойида қирғиз халқи танқидига учраганига қарамай, чегара масалаларига ижобий ечим топиш учун Душанбега келганини, бироқ “учрашув натижа бермаганини” айтди. Туҳмат, чунки фотосуратлар ва видеолар ҳужумлар доимо Қирғизистон томонидан амалга оширилгани ва қуролли, тажовузкор ва нишонга олинганини кўрсатади.
Жаппаров ушбу юксак минбардан туриб, Тожикистоннинг тажовузига ҳамиша жавоб беришлари кераклигини таъкидлаган. Қирғиз томонининг “бегона ерга даъвоси йўқ ва ўз ерининг бир сантиметрини ҳам ҳеч кимга бермоқчи эмас”, — деди у. Аммо тарих гувоҳи, шу йил 26 март куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев мамлакатимиздан Ворух ҳудудини беришни сўраган ва эвазига Қирғизистонда 12 минг гектар ер бошқа жойдан олишни сураган. Бу икки факт бир-бирига зид эмас ва нега бу давлатнинг биринчи раҳбари атайлаб ёлғон гапиряпти?!
Тошиев Тожикистон билан чегара масалалари бўйича музокаралар олиб бораётган давлат делегацияси раҳбари сифатида ўша куни “асосий масала Ворухда”, деди. Қонунга асосланиб, Варухнинг чегараларини катталашиб қолмаслиги учун ўлчаймиз. Бироқ ўз ҳудудимиз орқали биз уларга фақат битта йўл берамиз, токи улар ўтишлари мумкин”. Бироқ уларнинг Бобожон Ғафуру ва Лахш нозиялари ҳудудидан сўнгги ҳужумлари муаммо нафақат Ворухда, балки асосий муаммо қирғизларнинг ўзида эканлигини кўрсатади.