Дзюдо бўйича 9 – халқаро турнирда ғолиблар аниқланди
Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Хўжанд шаҳридаги спорт саройида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун юқори савияда ўтказилган 9 – халқаро мусобақанинг иккинчи кунида 3 та вазн тоифасида (-90 кг, – 100 кг ва + 100 кг) беллашилди
Мусобақанинг иккинчи кунида 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида 22 нафар спортчи рўйхатга олиниб, фахрли медаллар учун ўзаро куч синашди. Ушбу вазнда олтин медални тожикистонлик таниқли полвон Ҳақназар Назаров қўлга киритди. Ҳақназар яна бир тожикистонлик дзюдочи Кароматулло Ҳакимовни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Караматулло 90 килограммгача бўлган вазнда ҳам чемпионлардан бири ҳисобланган.
Эронлик курашчи Қосим Багжеги тожикистонлик дзюдочи Озодбек Назарбекзодани мағлуб этиб, дзюдо кураши бўйича 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида Тожикистон Республикаси Президенти кубоги халқаро турнирининг бронза медалини қўлга киритди. Ушбу вазндаги яна бир бронза медали қозоғистонлик Эрмахан Анурбековга насиб этди. Эрмахан россиялик спортчи Ёқубжон Назировни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.