Қозоғистон раҳбари навбатдан ташқари президент сайловини тайинлади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жорий йил 20 ноябрь куни навбатдан ташқари президент сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар тарқатди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
«Қозоғистон Республикасининг навбатдан ташқари президент сайлови 2022 йил 20 ноябрга белгилансин», – дейилади фармон матнида.