Душанбеда Тожикистон ва Грузиянинг сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
21-сентябрь куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Содиқ Имомй ва Александр Хвтисиашвили бошчилигида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “ Овози тожик ” радиосига маълум қилди.
Томонлар Тожикистон ва Грузия ўртасидаги сиёсий, савдо, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги муносабатларнинг муҳим масалаларини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Ташқи ишлар органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Тожикистон ва Грузия ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларга янги суръат берилишига келишиб олинди.