Қирғизистон томони Тожикистон ҳаво ҳудудини бузишда давом этаётгани тўғрисида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг БАЁНОТИ
Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон ҳудудидан учувчисиз дронлар парвоз қилиб, Тожикистон Республикаси ҳаво ҳудудини бузиш бўйича кўплаб ҳаракатларни давом эттираётганини маълум қилди. “Ховар” ТМАА хабар беришича, бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилади.
Шу тариқа, 21 сентябр куни соат 19:14 дан 22:46 га қадар Тожикистон Республикасининг Исфара, Конибодом шаҳарлари, Деваштич, Жаббор Расулов, Бобожон Ғафуров, Лахш, Рашт ва Мурғоб ноҳиялари осмони узра Қирғизистон учувчисиз дронлари парвози кузатилди. Шунингдек, қирғиз учувчисиз дронлари Тожикистоннинг “Росроут”, “Муряк” ва “Нуробод” чегара постларида ҳам кузатилган.
Биз Қирғизистон томонининг бундай иғвогарона амалларини барча келишувларни қўпол равишда бузиш ва мустақил давлат ҳудудига бостириб кириш, деб ҳисоблаймиз.
«Тожикистон томони Қирғизистон томонидан Тожикистон Республикаси ҳаво ҳудудини бузишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилади. Акс ҳолда, Тожикистон томони бу вазиятни Қирғизистоннинг навбатдаги тажовузга тайёргарлиги, деб баҳолайди ва бунинг учун жавобгарлик Қирғизистон томонига юкланади », — деб таъкидланади Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.