Давлатимиз раҳбарининг инсонпарварлик ёрдами Суғд вилояти томон йўл олди

21-сентябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Сўғд вилоятида содир бўлган чегара можароларида жабр кўрган оилаларга Давлатимиз раҳбарининг моддий ёрдами топширилди. Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон чегарадаги можаролардан жабр кўрган Сўғд вилоятининг бир қатор шаҳар ва ноҳиялари аҳолисига ҳамда мамлакат пойтахтидан қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш мақсадида Душанбе шаҳридан Тожикистон Республикаси ҳукумати молиявий кўмагида 45 та йирик юк машинасидан иборат автокарвон Суғд вилоятига жўнатилди.
Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, ёқилғи ва қурилиш материалларидан иборат.