Тожикистон делегацияси БМТ нинг 77 – сессиясида иштирок этди
Тожикистон делегацияси 22-сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиясининг “Юқори даражадаги ҳафталик” доирасидаги денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланган давлатлар гуруҳининг 21-йиллик йиғилишида иштирок этди.
Анжуманда Сирожиддин Муҳриддин Тожикистон ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланган давлатлар гуруҳи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, ушбу мамлакатларнинг сув, энергетика, транспорт ва ижтимоий, иқтисодий ва экологик ютуқлари ҳамда муаммолари юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Тожикистон ташқи ишлар вазири ўз нутқи давомида, шунингдек, 2030 йилги кун тартиби ва унинг мақсадларига эришиш йўлида денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланган мамлакатлар интеграциясининг муҳим элементи сифатида Вена Ҳаракат дастурини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади ва мамлакатнинг глобал ташаббусларини эслади. 2025 йилни Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилиш ва БМТ ҳузурида музликларни ҳимоя қилиш халқаро жамғармасини ташкил этиш тўғрисида айтиб ӯтди.